Байден Хитой билан эҳтимолий “уруш” ҳақида гапирди
Олам
−
22 Октябрь 2021
8526Вашингтон Хитой билан “совуқ уруш”ни хоҳламайди, бироқ ўз позицияларидан ҳам чекинмайди. Бу ҳақда АҚШнинг Мэриленд штатининг Балтимор шаҳрида ўтказилган оммавий йиғилишда АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
“Мен Си Цзиньпин (Хитой раиси) билан бошқа раҳбарларга қараганда кўпроқ гаплашдим ва кўпроқ вақт ўтказдим. Сиз Байден Хитой билан янги “совуқ уруш” бошламоқчи эканлиги ҳақида эшитгансиз. Мен Хитой билан “совуқ уруш”ни хоҳламайман”, деган Байден.
Байденнинг таъкидлашича, агар Тайванга ҳужум қилинса, Вашингтон орол хавфсизлигини таъминлашга тайёр.
“Ҳа, биз бундай қилишга мажбурмиз”, деган Байден берилган саволга жавобан.
Аввалроқ, Хитойнинг материк қисми 2025 йилга келиб Тайванга тўлиқ кўламда бостириб кириш учун барча имкониятга эга бўлиши ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, ХХР марказий ҳукумати ва унинг орол провинцияси ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида мағлубиятга учраган Чан Кайши бошчилигидаги Гоминдан кучлари Тайванга кўчиб ўтгандан кейин тўхтатилган. Орол ва Хитой материги ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980-йилларнинг охирида тикланган. 1990-йилларнинг бошидан бошлаб томонлар нодавлат ташкилотлар — Тайвань бўғози бўйлаб алоқаларни ривожлантириш ассоциацияси ва Тайпей бўғози алмашинуви фонди орқали боғлана бошлаган.
Америка Қўшма Штатлари 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, уларни ХХР билан ўрнатди. “Ягона Хитой” сиёсатини тан олган ҳолда, Вашингтон Тайпей маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролни қурол-яроғ билан таъминламоқда. Ўтган йили АҚШнинг 45-Президенти Дональд Трамп маъмурияти Гонконгдаги вазият туфайли Пекин билан муносабатларининг ёмонлашуви фонида Тайвань билан алоқалар ва алмашинувларни сезиларли даражада кучайтирди, бу эса Хитой расмийларининг норозилигига сабаб бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь