Путин Россия ва Хитойнинг Афғонистон бўйича режасини маълум қилди
Олам
−
22 Октябрь 2021
8414Россия Президенти Владимир Путин Афғонистонда нима бўлишидан қатъи назар Россия, Хитой ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар фуқаролари учун хавфсиз муҳит яраташ режалари ҳақида гапирди.
“Хитой билан икки томонлама режада бу ишни фаол давом эттирамиз, тегишли тузилмалар ўртасида мулоқот ўрнатилди”, деган Путин Валдай форумидаги нутқи давомида Афғонистондаги вазият ҳақида гапириб.
У ШҲТ давлатлари фуқаролари учун хавфсиз муҳит яратиш учун барча чоралар кўрилишини айтган.
“Умуман олганда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида биз буни керакли ресурсларни ажратиш ва Aфғонистонда нима бўлаётганидан қатъи назар, ўз фуқароларимиз, мамлакатларимиз фуқаролари ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари учун барча шароитларни яратиш орқали амалга оширамиз
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь