Буюк Британия ҳам ҲАМАС аъзоларига қарши санкция қўллади
Олам
−
23 Январь
3027Буюк Британия ҳукумати Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва “Исломий жиҳод” гуруҳига алоқадор беш шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик баёнотига кўра, чеклов чоралари Буюк Британияга киришни тақиқлаш, активлар топилса, уларни музлатиш ва қурол эмбаргосини ўз ичига олади.
ҲАМАС жангчилари Ҳасан ал-Вардиян, Исмоил Барҳум, Аҳмад Ода ва Зуҳайр Шамла, шунингдек, “Исломий жиҳод” аъзоси Жамил Альян қора рўйхатга киритилган.
Бундан ташқари, ҲАМАСга молиявий хизматлар кўрсатувчи “Al Mutahadun for Exchange” компаниясига нисбатан ҳам жазо чоралари қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида АҚШ ҲАМАСга алоқадор шахс ва ташкилотларга санкция киритган эди.