АҚШ ҲАМАСга алоқадорларга санкция киритди

Олам

image

АҚШ Молия вазирлиги Буюк Британия билан келишган ҳолда Фаластиннинг ҲАМАС ва Исломий жиҳод ҳаракатларига алоқадор саккиз шахс ва икки ташкилотга қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида эълон қилинган ҳужжатларда сўз борган.

“Бугун Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга уюштирган терактлари ортидан ҲАМАСга алоқадор жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкцияларнинг учинчи босқичини жорий қилди”, дейилади АҚШ Молия вазирлиги баёнотида.  

Аниқлик киритилишича, санкция чоралари Буюк Британия расмийлари томонидан худди шундай ҳаракатлар билан мувофиқлаштирилган. 

Кенгайтирилган санкциялар рўйхатига Эрон, Сурия ва Ливан фуқаролари, шунингдек,  фаластинликлар киритилган.

“Муҳжат ал-Қудс фонди” ташкилотига қарши чекловлар жорий этилди, унинг асосий вазифаси, АҚШ Ғазначилиги таъкидлаганидек, Исломий жиҳод жангарилари ва қамоқдаги ҳаракат иштирокчиларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишдир. 

Шунингдек, Nabil Chouman & Co валюта айирбошлаш компанияси ҳам санкциялар рўйхатига киритилган. 

“Бу компания бир неча йиллар давомида ҲАМАСни молиялаш канали бўлиб хизмат қилиб, террорчилик ташкилотига ўн миллионлаб доллар ўтказган”, дея аниқлик киритмоқда вазирлик. 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида АҚШ Савдо вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюроси Россиядан 12 та ва Ўзбекистондан битта компанияга Америка технологиялари ва товарларини етказиб беришни чеклади. Чунки АҚШ ҳукумати бу ташкилотларнинг хатти-ҳаракатлари миллий хавфсизлик ҳамда мамлакат манфаатлари ва ташқи сиёсатига зид, деб ҳисоблаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ҲАМАС Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг