Бўйсунмас Панжшер “Толибон”нинг минг кишилик қўшинини йўқ қилганини айтмоқда 

Олам

image

Кеча, 4 сентябрь куни тунда “Толибон” ҳаракатининг минг кишидан иборат қуролланган гуруҳи Панжшернинг шимоли-шарқий қисмида зарарсизлантирилди. Бу ҳақда қаршилик фронти матбуот котиби, афғон журналисти Фаҳим Дашти маълум қилди.

“Кеча тунда ва бугун эрталаб гуруҳнинг катта қисми йўқ қилинди, қочишга уринганлари эса асрга олинди”, дейди Дашти.

Унинг қўшимча қилишича, Панжшер водийсининг бошқа ҳудудлари ҳам фронт жангчилари томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда.

Афғонистон миллий қаршилик фронти маълумотларига кўра, “Толибон” Панжшерни эгаллаш учун 6 йўналишда 20 мингдан ортиқ жангарини сафарбар қилган.

Қайд этиш керакки, “Толибон” вакиллари эса ҳозирча Панжшер билан боғлиқ ҳолат бўйича изоҳ бермаяпти.

Панжшер — “Толибон”га бўйсунмаган ягона вилоят

Ушбу вилоят Афғонистонинг шарқида жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 150 минг аҳоли яшайди. Қайд этиш керакки, вилоятнинг 98 фоиз аҳолиси этник тожиклардан ташкил топган. Панжшерда “Толибон”га қарши кучлар тўпланаётгани ҳам айтилмоқда ва ҳозирда ушбу провинция толибларга қаршилик кўрсатиш маркази бўлиши тахмин қилиняпти. 

Бу ерда Афғонистоннинг бир қатор нуфузли сиёсий фигуралари жамланган: мамлакатнинг 1992-1996 йиллардаги Мудофаа вазири, машҳур “дала қўмондони” Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд, биринчи вице-президент Амруллоҳ Солиҳ, Маршал Aбдул-Рашид Дўстум ҳамда унинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

592

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг