“Бутунлай ечинишни буюришди”. Америкалик баскетболчи қиз Россия қамоқхонаси ҳақида сўзлади

Спорт

image

2022 йилда Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб, қамалган ва АҚШда ҳибсда сақланаётган қурол сотувчиси Виктор Бутга алмаштирилган америкалик баскетболчи Бриттни Грейнер "The New York Times" нашрига интервью берди.

Икки карра Олимпия чемпиони 2022 йилнинг 17 февралида – Украинага қарши уруш бошланишидан бир ҳафта олдин, Москванинг Шереметево аэропортида қўлга олинган эди.

Рус ҳарбийлари Грейнернинг юкини текшириш чоғида улар сурункали оғриқлар учун тиббий мақсадларда ишлатиладиган наша мойи вапесини топиб олишади. Шундан сўнг, Бриттни гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб, 9 йилга қамалади.

"The New York Times" нашрига берган интервьюсида Грейнер қамоқхонада ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берди. 

"Стрессни енгиш учун кунига бир қути сигарет чекиб, китоб мутолаасига шўнғидим", деган у.

Спортчининг сўзларига кўра, Бриттни қамоқхонада 12-15 соат ишлашга мажбурланган.

"Мен ҳаётимда ҳеч қачон бунчалик ифлос ҳаёт кечирмагандим. У ерда душ қабул қила олмайсиз, тиш ювиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ҳожатхона қоғози сифатида ишлатиш учун футболкамни йиртишга мажбур бўлганман", деган Бриттни даҳшат билан. 

Ниҳоят, 2022 йилнинг декабрь ойида Грейнер АҚШ элчихонасидан алмашинув яқин кунларда амалга ошиши ҳақида хушхабар олади. Тартибга кўра, озодликка чиқиш арафасида у Владимир Путинга мактуб юбориши керак эди.

“Улар мени ушбу хатни ёзишга мажбур қилишди. Мактуб рус тилида эди. Мен кечирим сўрашим ва уларнинг буюк йўлбошчисига миннатдорлик билдиришим керак эди. Мен буни истамасдим, лекин уйга қайтишни ҳам хоҳлардим", дея иқтибос келтиради нашр спортчининг гапидан.

Жўнаш олдидан америкалик аёлни офисга олиб боришган. У ерда ўзини шифокор деб таништирган эркак ҳамда яна етти нафар қуролли қўриқчи баскетболчи қизга бутунлай ечинишни буюришган. Шундан сўнг улар Бриттнини бир неча маротаба суратга олган.

Фотосессиядан сўнг Грейнер қаерга кетаётгани айтилмаган ҳолда самолётга чиқарилган. 

"Самолёт Абу-Дабига қўнди. Учиш-қўниш йўлагида нотаниш одамни кўрдим – бу Виктор Бут эди. Бут ёнимдан ўтаётиб, менга қўлини узатди", деган спортчи сўзлари якунида.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия баскетболчи қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг