Бутун Ўзбекистон бўйлаб метан “заправка”лар фаолиятига чеклов киритилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш соатларига чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, эндиликда республикадаги барча метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.

Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” мамлакатда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошганини, бу эса, ўз навбатида, аҳоли истеъмолининг кўпайишига, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайишига олиб келганини билдирган. 

“Қолаверса, 7-16 декабрь кунлари оралиғида (8 декабрда 0 даража, 12 декабрда -16 даража) совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти. Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда. 

Вазирликнинг маълум қилишича, мазкур вақтинчалик чеклов аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида айни пайтгача республиканинг барча ҳудудида киритилган.

“Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади расмий хабарда..

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

метан заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made