Ўзбекистонда метан “заправка”лар фаолиятига қишки чекловлар киритиш бошланди
Жамият
−
04 Декабрь 2023
19417Андижон вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш соатларига чекловлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
“Вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 4 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан – соат 15:00 га қадар белгиланди”, дейилади хабарда.
Ҳокимлик вилоятдаги ҳайдовчилардан автоуловларга газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишни сўраган.
Ҳокимлик АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса қўшимча маълумотлар берилишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь