Бўстонлиқдаги уйларда ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
27 Сентябрь
4431Кеча, 26 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги уйларда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 22:23 да Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 2 та уйнинг тахминан 150 квадрат метр майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
“Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда банк жойлашган бинода катта ёнғин чиққанди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15