Бўстон туманига тадбиркор аёл ҳоким бўлди

Жамият

image

Бугун, 24 август куни Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Сессияда Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими лавозимига Санобархон Абдинабиевна Носирова тайинланди.

1

Санобархон Абдинабиевна Носирова 1970 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини ҳамда 2005 йилда Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1992 йили Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникумида ўқитувчиликдан бошлаган.

1995-2008 йилларда “Ғаллабанк”нинг Қўрғонтепа тумани филиалида кассир, бош ҳисобчи, бошқарувчи вазифаларида ишлаган.

2008-2012 йилларда Қўрғонтепа тумани “Буюк турон инвест” кредит уюшмасининг ижрочи директори лавозимида фаолият кўрсатган.

2016 йилдан тайинловга қадар Санобархон Абдинабиевна Носирова Қўрғонтепа тумани “Эл ризқи нон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстон

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг