Самарқандда эркак поччасини ўлдириб, кўмиб юбормоқчи бўлди
3-саҳифа
−
19 Сентябрь 12351 2 дақиқа
Самарқанд шаҳрида қайнука поччасини ўлдириб, жасадини қопда қабристонга кўмиш учун олиб кетаётган пайт қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 24 август куни тонгги соат 5:30 лар атрофида Навбоғчиён ва Бўстон маҳаллалари раислари ҳудудни кўздан кечириб юрган ва уларнинг кўзи болалар аравачасида пластик идишлар орасида номаълум жисмни қабристонга олиб кетаётган эркак ва аёлга тушган.
Шундан сўнг, икки маҳалла раиси бу ҳолатдан шубҳаланиб, уларни кузатиб борганда аравачада ёш бола йўқлигига гувоҳ бўлган. Аёл ва эркакдан аравачада нима борлиги сўралганда, улар жасадни яширишга уринган. Кейин аравачани ташлаб, қочиб кетишган. Маҳалла раиси уларни тўхтатиб, аравачадаги жисм нима эканини сўраганда, эркак поччаси уйига келиб, ўлиб қолганини ва уни опасини олдига кўмишмоқчи бўлганини айтган.
“Баклажкаларнинг тагида бир шубҳали нарсани кўриб қолиб, орқасидан бориб, шу қабристоннинг олдида ушлаб олдим. Қарасам, баклажканинг тагига ўша олиб бораётган фуқаро ўзининг поччасини ўлдириб, қотиллик қилиб, қабристонга кўммоқчи бўлган экан. Уларни кўриб, мен зудлик билан ички ишлар ходимларига хабар бердим. Кейин уларни ортга қайтардим. Нима бўлди, деб сўраганимда, Уйга поччам келган эди, ўлиб қолди. Шу поччамни олиб бориб, опамнинг олдига кўммоқчимиз деган гапни айтди”, дейди маҳалла раисларидан бири.
Ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, жиноятга чек қўйган ва Ички ишлар вазирлиги маҳалла раислари – Адҳам Раҳимов ва Аъзам Остонқуловнинг ҳушёрлиги ҳамда тезкорлиги учун уларни кўкрак нишонлари билан тақдирлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 18 ёшли йигит ўз поччасини пичоқлаб ўлдирган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь