“Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди

Спорт 5854
image

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев клубда бўлиб, у ерда мураббийлар, футболчилар ва клубда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан учрашди.

Клуб президенти қатнашган йиғилишда янги бош мураббий сайлаш масаласи кўтарилди. Кузатув кенгаши аъзолари, футболчилар ва мураббийларнинг бир овози билан узоқ йиллардан буён жамода фаолият юритган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб сайланди.

Айнан бугундан бошлаб Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи сифатида футболчиларни янги мавсумда майдонга олиб тушади.

Таъкидланишича, жамоа олдига бу йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Аввалроқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” футбол клуби Президенти бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 3
Теглар
t
×