“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

Спорт

image

Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари соғайиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг