“Бунёдкор” бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди

Спорт

image

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Бош директори ва Бош мураббий лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

“Бунёдкор” футбол клуби Президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида клуб раҳбарияти, футболчилар ва фан клуб аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда барча шароитлар яратиб берилганига қарамай кутилган натижани бермаётгани, бунга сўнгги вақтларда, асосий жамоанинг кўрсатаётган уйинлари ва эришган натижаларидан ҳам кўриш мумкинлиги, хусусан, Суперлига жорий мавсумининг 18-туридан сўнг жамоа 20 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бораётгани танқид остига олинган.

Таъкидланишича, 18 та ўйинда 20 та гол урилган бўлса, 29 та тўп ўтказиб юборилган. Суперлиганинг 2021 йил мавсумида жамоа 18-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турган эди. Тўплар нисбати эса + 12 бўлган.

Меҳриддин Абдуллаев ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, “Бунёдкор” ўзи тарихидаги энг шармандали ҳолатга тушиши, ачинарлиси эса Суперлигани жорий йил якуни билан тарк этиши мумкинлигидан хавотир билдирган. 

Шундан сўнг клуб директори Мирзаев Улуғбек ҳамда асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенконинг ўз вазифаларини етарли даражада бажармаётгани урғуланиб, клуб директори Улуғбек Мирзаев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига “Бунёдкор” Академияси директори Азиз Ҳайдаров тайинланди.

Асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенко ўрнига “Бунёдкор” U-21 жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович тайинланади.

Академия раҳбари сифатида шу кунга қадар фаолият юритиб келган Азиз Ҳайдаровнинг клуб бош директори бўлгани сабаб, “Бунёдкор” академияси директорлигига, Академияда фаолият юритиб келаётган Ислом Аҳмедов тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бунёдкор

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг