Бундестаг Туркияни ШҲТ билан яқинлашгани учун жазолашга чақирди
Олам
−
19 Сентябрь 2022
14783Германия парламентидаги “Союз-90”/Яшиллар фракциясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Юрген Триттин Анқаранинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш истагини ҳисобга олган ҳолда Туркияга иқтисодий босим ўтказиш чораларини муҳокама қилишга чақирди.
“НАТО ва Европа Иттифоқи яна қанча вақт [Туркия Президенти Ражаб Тойиб] Эрдўғанга ўзини алдашга рухсат бериши ҳақида ўйлаши керак. Туркия НАТОнинг Ливияга қурол эмбаргосини қўллашига тўсқинлик қилмоқда. Грециянинг иқтисодий зонасида бурғулаш билан шуғулланяпти. НАТО аъзоси Туркия Европанинг Россияга қарши санкцияларини четлаб ўтиш учун Хитойдан кўра кўпроқ ҳаракат қилмоқда. Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришини секинлаштирмоқда. Энди эса Эрон билан бирга ШҲТга аъзо бўлмоқчи”, дейди депутат “Die Welt” газетасида чоп этилган интервьюсида.
Парламентарийнинг сўзларига кўра, “Туркияга нисбатан қаттиқроқ сиёсат юритиш” вақти келди. У
“Ҳеч ким НАТОдан чиқарилиши мумкин эмаслиги сабабли Туркияга иқтисодий босим чоралари ҳақида ўйлашимиз керак”, дейди у.
Ўз навбатида, Германия социал-демократик партияси фракциясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Нильс Шмид Анқаранинг режаларини жиддий хато ва ички сиёсатдаги қийинчиликлардан чалғитишга уриниш деб атади.
“Ташқи сиёсат нуқтаи назаридан, бу Ғарб ва унинг қадриятларидан узоқлашишдаги янги рамзий қадам ва Туркия келажаги нуқтаи назаридан жиддий сиёсий хато бўлади”, дейди у.
17 сентябрь куни Эрдўған Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан сўнг Анқаранинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш истаги борлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу масала ШҲТда “яқин даврга раислик қиладиган Ҳиндистондаги музокаралар кун тартибига” киради.
LiveБарчаси