Туркияда 30 та машина иштирокида жиддий ЙТҲ содир бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 10 декабрь куни Туркия жануби-шарқидаги Ван вилоятида 30 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда TRT хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши ҳалок бўлган, 51 киши жароҳат олган. Ҳодиса оқибатида йўл тўлиқ ёпилган.

“Яраланганлар тез тиббий ёрдам машиналари билан шифохоналарга етказилди", дейилади хабарда.

Ван вилоятининг ҳокими, вилоят полиция бошлиғи ва соғлиқни сақлаш бошлиғи ҳодиса жойига бориб, ҳолатни ўрганган.

Вилоят ҳокими журналистларга ҳолат юзасидан маълумот берган.

“Юқори туман ва музлаш туфайли автоҳалокат узунлиги 35-40 километр оралиғида чўзилди. Афсуски, 2 киши ҳалок бўлди, 51 киши жароҳатланди,” деган вилоят ҳокими.

Маълум қилинишича, автомобилларни йўллардан олиб ташлаш ишлари давом этмоқда.

Воқеа жойига дарҳол соғлиқни сақлаш, жандармерия, полиция, ёнғин-қутқарув ва йўл ишлари ходимлари ҳам етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 27 ноябрь куни Жанубий Кореяда кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб рейслар бекор қилинган, паромлар ҳаракати тўхтатилган ва камида беш киши ҳалок бўлганди. Шу куни Канвон вилоятининг Вонсу шаҳрида 53 та автомобиль иштирокида юз берган аварияда 11 киши жароҳат олганини маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг