Бухорога ёпирилган бўрон 141 млрд сўмлик зарар етказган

Жамият

image
Президент Бухоро вилояти бўйича шошилинч фармойиш имзолади north_east

Президент Бухоро вилояти бўйича шошилинч фармойиш имзолади

Жорий йилнинг 27 апрель куни Туркманистондан кириб келган ҳаво оқими Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида кучли шамол аралаш ёмғир ёғишига сабаб бўлганди. офат энг кўп Бухоро вилоятига, хусусан, Олот ва Қоракўл туманларига талафот етказганди.

Офат оқибатларини ўрганиш ва бартараф этиш учун тузилган вилоят штаби Бухорода юз берган табиий офат натижасида шаҳар ва туманларда 41 минг 927 та бино ва иншоотлар талафот кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Биноларнинг 41 минг 85 таси аҳоли хонадонлари, қолган 842 таси ижтимоий соҳа объектлари бўлиб, уларга турли хил даражада зарар етган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, кўрилган зарар 141,6 миллиард сўм этиб белгиланмоқда.

Айни кунда 24 минг 322 та аҳоли хонадони, 326 та умумтаълим, 160 та мактабгача таълим, 81 та соғлиқни сақлаш ва 88 та бошқа муассасаларда таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланди.

Вилоятнинг барча ҳудудларига шу вақтга қадар 825 минг 492 дона шифер, 414 минг 906 кв.метр профнастиль, 3 минг 700 кв метр ойна, 4 минг 249 метр куб ёғоч-тахта, 185 тонна цемент, 45 минг дона ғишт, 1 минг 600 кило мих етказиб берилган.

Аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилган зарарни бартараф этишда жами 32 минг 530 нафар қурувчилар жалб қилинган. 

Шунингдек, Мудофаа вазирлигидан 240 нафар (32 бирлик махсус техника), вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 245 нафар (54 бирлик махсус техника), Ички Ишлар вазирлигидан 79 нафар (18 бирлик махсус техника), Миллий гвардиядан 250 нафар (18 бирлик махсус техника) шахсий таркиб амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 16 та бекатлар тўлиқ таъмирланди.

Эслатиб ўтамиз, табиий офат юз берган куннинг эртасига Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога бориб, Олот ва Қоракўл туманларини вертолётда айланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг