Бухородаги устахонада газ баллони портлаб кетди

Жамият

image

Бухородаги устахонада газ баллони ёрилиб кетиши оқибатида портлаш содир бўлди. Жароҳатланган 2 киши 95 фоиз куйиш билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, 2023 йил 28 апрель куни Бухоро шаҳар, “Ғ.Ғулом” МФЙ Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган “Ш.Г.С” МЧЖ га қарашли автомобилларга газ баллонларини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш устахонасида ҳажми 50 литрли суюлтирилган маиший газ баллони ёрилган. Ҳолат юзасидан воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув автоэкипажлари жалб қилинган.

Шифокорларнинг дастлабки ташхисига кўра, фуқаролар 1985 йилда туғулган С.Ш. ҳамда 1986 йилда туғулган K.Ш. танасининг 90-95 фоизи куйиш тан жароҳатини олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали куйиш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда жабрланувчиларнинг аҳволи оғир.

Воқеа сабаби ўрганилганда, хизмат кўрсатиш устахонасидаги суюлтирилган маиший газ баллонини таъмирлаш жараёнида газ баллони ёрилиб, портлагани оқибатда устахонанинг эшик ва деразалари сингани аниқланган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро портлаш газ баллон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг