Бухородаги дорихоналарда вирусга қарши дори қолмаган
Жамият
−
15 Июль 2020
12410Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Эргоферон” дори воситасининг сотилиши бўйича текширув олиб борди.
Аниқланишича, мазкур препарат Бухоро шаҳрида сўнги маротаба 9 июлъ куни 40 минг сўмдан 55 минггача сотилган.
Бухоро туман, Когон шаҳри, Жондор ва Пешкў вилоятларида сўнги марта 13 июль куни 45 дан 48 мингача ҳариди амалга оширилган. Ғиждувон, Шофиркон, Ромиган туманларида ўртача 42 мингдан 50 минг сўмгача сотилган.
Вилоятнинг Олот, Қоракўл тумани аҳолиси учун мазкур дори сўнги маротаба 10 июлъ куни 44 мингдан 48 мингача сотилган. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда вирусга қарши самарали восита ҳисобланган “Эргоферон” дориси Бухоро вилояти ҳудудларидаги дорихоналарининг бирортасида қолмаган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида коронавирусга қарши кураш масаласига тўхталиб, захиралар мавжудлиги, зарур востилар хориждан олиб келинаётгани ҳақида гапириб ўтганди. Аммо захираларнинг жойларга етиб боришида муаммо бўлаётганини ҳам қўшимча қилганди.