Бухорода жиянларига массаж қилдирган тоға қамалди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида 30 ёшли эркак кийимсиз ҳолда ётиб, қиз бола жиянларини баданини массаж қилишга мажбурлагани учун жавобгарликка тортилди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузар М.Р. 2024 йил май ойига қадар ўзининг яшаш уйида эгнидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда ётиб, жиянлари, яъни опасининг 10 ва 9 ёшли қизларини мунтазам равишда баданларини уқалашга мажбурлаб, уларга нисбатан номақбул бўлган ҳамда шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган камситишни ифодаланган ҳуқуқбузарликни қасддан содир қилган.

Судда ҳуқуқбузар М.Р. айбига иқрорлик билдирмасдан, бу ҳолат умуман бўлмаганлигини билдириб, собиқ поччаси болаларни ўзига олиши учун унга туҳмат қилаётганини, суддан ўзига нисбатан адолатли қарор қабул қилишни сўраб кўрсатув берди.

Аммо жабрланувчи қизлар тоғасининг бу кўрсатувини рад этиб, тоғаси ишдан келган вақтида у ва синглисини мунтазам равишда баданларини уқалашга мажбурлаб, агарда массаж қилмаса жанжал қилиб уришиб беришини, тоғаси кийимсиз ҳолда бўлганини, онаси ҳавонинг совуқ кунлари ҳовлини тозалатишини айтганини, у ва синглиси онаси билан яшагиси келмаслигини, отасининг уйида яшашни хоҳлашини билдириб кўрсатув берган.

Судда ҳуқуқбузар Ф.М. айбсизлиги, жиянларига баданини уқалашни айтмаганлиги ҳақида важлар келтирган бўлса-да, суд унинг ушбу важларини жавобгарликдан қутулиб қолиш учун келтирган важлар деб баҳоланди.

Суд қарори билан Ф.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ҳомиладор аёлга тежоғлик қилиб, ҳақоратлаган 3 эркак 10 суткага қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухорода

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг