Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
30 Апрель 2023
3491Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, фуқарони чув тушурган фирибгар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Таъкидланишича, 2019 йилнинг июнь ойида Шофиркон тумани “Чандир” маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Қ.Ф. алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро С.Н.га унинг ўғли Б.Й.ни олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Фирибгар ундан 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, олинган пулларни ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмии билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси