Бухорода ЙПХ ходимини уриб юборган ҳайдовчи ушланди
3-саҳифа
−
30 Январь
6012Аввалроқ, Бухоро вилоятининг Жондор туманида Cobalt русумли автомобиль йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Машина ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, ЙПХ ходимининг қонуний талабига риоя қилмасдан йўл транспорт ҳодисасини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида йўл-патруль хизмати инспектори Жасуржон Муҳаммадов хизмат олиб бораётган вақтида машина уриб кетиши оқибатида вафот этганди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Фарғона вилоятида эса 34 ёшли Damas ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида автомашинани юқори тезликда бошқариб кетаётиб, олдинда велосипедда кетаётган фуқарони уриб юборганди. Сўнгра у қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўл четида онаси билан кетаётган 5 ёшли қизни ҳам уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада, 71 ёшли эркак эса ҳодиса жойида вафот этган.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль