Бухорода сув таъминоти мансабдори тадбиркорни чув туширди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида тадбиркорнинг 15 млн сўмини қўлга киритмоқчи бўлган “Бухоро сув таъминоти” АЖ бўлим бошлиғи ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.  

Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Бухоро сув таъминоти” АЖ абонентлар бўлими бошлиғи ўринбосари А.Р. якка тартибдаги тадбиркор А.Х.га тегишли бинода ичимлик сувидан фойдаланишнинг қонунийлиги бўйича ўрганиш ўтказиб, иш бошқарувчи О.З.га бу ҳақда тузилган далолатнома бўйича 15 млн сўм зарар ҳисобланишини айтиб, уни алдаган. Мансабдор тадбир жараёнида О.З.дан 14,9 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м2 ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиноят Бош прокуратура Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг