Бухорода шифокорлар мажбуран ишдан бўшатилаётгани айтилмоқда (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

QALAMPIR.UZ таҳририятига Бухоро вилояти стоматология поликлиникасидан шифокорлар мажбуран ишдан бўшатилаётгани акс этган видео ва аудиохабарлар келиб тушди.

Мазкур хабарларга кўра, стоматология поликлиникаси шифокорларидан мажбурий тарзда ишдан бўшаш бўйича ариза йиғиб олинган. Жамоада умумий 63 та шифокор мавжуд бўлиб, ушбу поликлиника 1984 йилда қурилган. 

Таҳририятимизга хабар йўллаган стоматолог аёлга кўра, шифокорлар ҳеч қандай ҳужжатлар кўрсатилмасдан, босим билан ишдан ҳайдалмоқда. 

Қайд этилишича, улар бу масалада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва прокуратурага ҳам мурожаат билан чиққан. Уларнинг мурожаатларига фақат оғзаки жавоб берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли идоралардан ушбу масала юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро шифокорлар ишдан бўшатиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг