Бухорода “права”ни ҳал қилиб бермоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Вобкент туманида фуқародан ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб бериш учун 700 доллар олган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Ў.С. ва Ш.Х. фуқаро Н.Ш.га ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб беришини айтиб, эвазига 700 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Г. ва А.А. фуқаро М.М.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 600 доллар олган вақтида қўлга олинган.

Жондор туманида ўтказилган тадбирда эса фуқаролар З.А. ва М.С. фуқаро М.Р.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз олиб беришни ваъда қилиб, эвазига сўралган 400 долларни қўлга киритган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Ғиждувон туманида танишининг ўғлини 1500 АҚШ доллари эвазига Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Бухоро ҳайдовчилик гувоҳномаси права пора бериш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг