Бухорода Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўм қимматига қувур сотиб олди
3-саҳифа
−
23 Апрель
4456Бухоро вилояти Ғиждувон туманида Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари полиэтилен қувурларини қиммат нархларда харид қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Унга кўра, ҳолат департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Ғиждувон тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда “Б.К.” МЧЖдан 5,7 миллиард сўмлик полиэтилен қувурларини ҳақиқий баҳосидан қиммат нархларда харид қилиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 миллиард сўм миқдорида зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь