Бухорода машинасининг рақамини ўзгартириб юрган ҳайдовчи 145 марта радарга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида машинасининг давлат рақамини ўзгартириб, 145 марта радарга тушган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсилиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Вобкент туманида яшовчи шахс ўзининг Mitsubishi русмули машинасига тақилган ва Россияга тегишли бўлган давлат рақамини ўзгартириб, юқори тезликда ҳаракатланиб юрган ва кўплаб қоидаларни бузган.

 

Ушбу ҳайдовчи қоидаларга риоя қилмай, тезликни оширгани учун 145 марта радарга тушган. Шундан сўнг, машина қидирувга берилган. Унинг жарималари миқдори 89 млн 147 минг сўмга етган. Машина жарима майдонига қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг Тошкент вилоятида 15 дақиқа ичида 4 маротаба радарга тушгани хабар қилинганди. Шундан сўнг, ушбу ҳолатга Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирганди. Унга кўра, Женисбек Пиязовга тегишли бўлган транспорт воситаси Бўстонлиқ туманига олиб борувчи Д 012 “Бектемир ш. – Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 45 ва 50 километрларидаги қўзғалмас устунга ўрнатилган стационар радарлар орқали ва ушбу йўлнинг 24 ва 31 километрларида хизмат олиб бораётган 2 та мобил комплексли (турли хил автомобилларга ўрнатилган) радарлар орқали йўл ҳаракати қоидаларини, яъни белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмасдан тезликни ошириб ҳаракатлангани қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

радар Mitsubishi Бухоро вилоятининг Вобкент тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг