Бухорода қўшмачилик қилган 61 ёшли эркак аниқланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида ўз уйида фохишахона ташкиллаштириб, қўшмачилик қилган эркак аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 17 март куни тахминан соат 17:00 ларда Ғиждувон туманидаги Памўза маҳалласида яшовчи 1962 йилда туғилган Б.М. ўз яшаш хонадонида моддий манфаатдор бўлиш мақсадида бир эркак ва аёлни жинсий алоқа қилиши учун алоҳида хона ажратиб, бунинг эвазига улардан 60 минг сўм пулни олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қўшмачилик фохишахона Ғиждувон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made