Бухорода Испания фуқароси вафот этди
3-саҳифа
−
09 Июнь 2023
14668Бухорода Испания фуқароси тўсатдан ҳушидан кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 7 июнь куни Испания фуқароси 1958 йилда туғилган Амез Перез Антонио Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасида буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан ҳушидан кетиб, воқеа жойида вафот этган.
Амез Перез Антонио тоби қочиб йиқилганидан сўнг 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида велосипед ҳайдаб кетаётган Италия фуқароси Nexia-2 уриб кетиши оқибатида вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь