Фарғонада италиялик аёл Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
07 Июнь 2023 14024 1 дақиқа
Фарғона вилоятида велосипед ҳайдаб кетаётган Италия фуқароси Nexia-2 уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIRUZ’га Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 2 июнь куни соат 10:10 лар атрофида Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани “Азимобод”маҳалласини кесиб ўтувчи 4P-148А Боғдод-Олтиариқ йўлининг 2-километрида юз берган. 2002 йилда туғилган А.А. Nexia-2 ҳайдовчиси велосипедни бошқариб кетаётган 1956 йилда туғилган чет эллик аёл А.У.ни уриб юборган.
Оқибатда жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этаётгани айтилмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь