Бухорода эркак билан жинсий алоқа қилган ОИВ касаллиги бор аёлга жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2021
23832ОИВ инфекцияси бедаво хасталик. Аммо, афсуски, жамиятда дарди бедавога чалинганини била туриб, уни бошқаларга ҳам юқтириш ҳолатлари учраб турибди. Шундай ҳолатлардан бири Бухоро вилоятида аниқланди.
ИИВ хабарига кўра, Вобкент туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Д. исмли аёл, 2019 йилнинг май ойидан бери ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида вилоят ОИТСга қарши курашиш Маркази томонидан рўйхатга олиниб, ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга юқтирмаслик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида бир неча маротаба ёзма равишда огоҳлантирилган.
Бироқ шунга қарамай, С.Д. Жондор тумани Далмунобод маҳалласидаги хонадонлардан бирида ўзининг ОИВ касаллигига чалинганлигини билган ҳолда фуқаро С.Ш. билан ҳимоя воситасиз жинсий алоқада бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан С.Д. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда, ушбу аёлнинг бошқа шахслар ҳаёти ва саломатлигини худди шу каби хавф остига қўйган қўймаганлигини аниқлашга қаратилган дастлабки тергов ҳамда текзор суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.