Бухорода эркак 21 ёшли йигитни дўппослаб, ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
31 Январь 2022
10615Бухоро вилоятининг Когон туманида эркак ўзаро жанжал оқибатида 21 ёшли йигитни дўппослаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Жорий йилнинг 28 январь куни соат 02:30 ларда 31 ёшли Ж.Ж. Когон туман Жомард қишлоғи 71-уй олдидан ўтган ички йўлда 21 ёшли И.А. билан учрашиб, ўзаро келишмовчилик оқибатида у билан жанжаллашиб қолган. Натижада Ж.Ж. фуқаро И.А.ни бош ва юз соҳаларига қўли билан уриб, оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Оқибатда И.А. олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Бухоро филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ж.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов жараёнида аниқланишича, жиноятнинг келиб чиқишнинг сабаби Ж.Ж. бир кун олдин маст ҳолда бўла туриб, жабрланувчи билан телефон орқали бир-бирларини ҳақорат қилишиб, сўнгра юқорида кўрсатилган манзилда учрашган ва натижада Ж.Ж. жабрланувчига оғир тан жароҳати етказган.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.