Курс UZS

USD

12 981.25

-11.9

EUR

13 597.86

-21.56

RUB

142.17

-1.7

Бухорода Cobalt ЙПХ ходимини уриб юборди (видео)

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Жондор туманида Cobalt русумли автомобиль йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.

Унинг айтишича, ЙПХ ходими билан боғлиқ содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

"Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейди Шамсутдинов.

Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида йўл-патруль хизмати инспектори Жасуржон Муҳаммадов хизмат олиб бораётган вақтида машина уриб кетиши оқибатида вафот этганди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Фарғона вилоятида эса 34 ёшли Damas ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида автомашинани юқори тезликда бошқариб кетаётиб, олдинда велосипедда кетаётган фуқарони уриб юборганди. Сўнгра у қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўл четида онаси билан кетаётган 5 ёшли қизни ҳам уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада, 71 ёшли эркак эса ҳодиса жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ЙПХ Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг