Бухорода боласини 2 йилдан бери калтаклаб келган она қамалди
3-саҳифа
−
10 Июнь
9337Аввалроқ, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб келганлиги юзасидан С.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси "а,в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилгани, сўнг тергов давомида айбланувчига Жиноят кодексининг 104-моддаси бўйича қўшимча айб эълон қилиниб, бу жиноят иши судга юборилганлиги тўғрисида хабар берилганди. Мазкур иш бўйича аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди ишни мазмунан кўриб чиқиб, жорий йилнинг 2 май куни чиқарилган суд ҳукмига кўра С.Н. Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми, “в” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилинган.
Билдирилишича, бугунги кунда Шофиркон тумани “Инсон” ижтимоий маркази томонидан 2018 йилда туғилган С.Ф.га дастлабки тарзда васий сифатида Б.З. (аёл) тайинланиб, бола унинг қарамоғига топширилган.
"Ҳозирда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан С.Н.ни фарзандига нисбатан бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи билан боғлиқ тегишли чоралар кўрилмоқда. Болалар омбудсмани боланинг келгуси тақдирини белгилаш жараёнлари юзасидан ўз кузатувини давом эттирмоқда", дейилади хабарда.