Бухорода бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image
Ис газидан заҳарланмаслик бўйича тавсиялар берилди. Жойларда эса газ йўқ north_east

Ис газидан заҳарланмаслик бўйича тавсиялар берилди. Жойларда эса газ йўқ

Кеча, 23 декабрь куни Когон шаҳрида она ва икки боласи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ФВБ хабар берди.

Соат 16:50 да Когон шахар ИИБ навбатчилик қисмига “Хўжабарги” МФЙ, Фаровонлик кўчаси, 120-уйда яшовчи С.Қ.нинг уйидаги иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, оила аъзолари (хотини ва икки нафар фарзанди) вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. 

“Терговга қадар текширув давомида марҳум Н.Қ. ва унинг фарзандлари С.С. ҳамда Б.Ҳ. нинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган”, дейилади маълумотда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ис гази

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made