Бухорода банк ходими 41 кишининг пластигидан пул ўғирлади
3-саҳифа
−
05 Июль 2023
9223Бухоро вилоятида 21 ёшли банк ходими 41 кишининг пластигидан 21 миллиондан ошиқ пулларни ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган фуқаро туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, банк картаси ҳисобидан пуллар йўқолганини билдирган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида пулларни ўзлаштирган шахс банк ходими экани аниқланган.
Тергов ҳаракатлари давомида ушбу ходим 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йил 29 май кунига қадар фуқароларнинг пенсия тўловлари, моддий ёрдам ва 2 ёшгача нафақа пулларини олиш мақсадида очилган 48 та банк карталарининг 41 тасидан жами 21 миллион 900 минг сўм пулларни ўғирлаган. У бу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан 2002 йилда туғилган Ғиждувон туманидаги банк филиали сайёр касса кассирига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда ўғирланган маблағларнинг барчаси қопланиб, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси