Бухорода аёл ўзини осмоқчи бўлди

3-саҳифа

image

Бухорода кеча, 30 апрель куни аёл оилавий муаммолари туфайли ўзини дарахтга осмоқчи бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси маълум қилди.  

Таъкидланишича, шу куни соат тахминан 20:30 ларда Бухородаги “Сомонийлар истироҳат боғи”да Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари боғнинг дарахтлар гавжум қисмида шивирлаган ҳамда одамнинг бўғиқ овозини эшитган. 

Шундан сўнг улар зудлик билан дарахтлар томонга етиб борган. Воқеа жойида аёл катта дарахт шохида қўлбола усулда тайёрланган қизил рангли арқон ёрдамида ўз жонига суиқасд қилишга уринаётган бўлган. Аёлни дарахтда осиғлиқ ҳолатда, типирчилаётган вақтда қутқариб қолишган. 

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда шаҳар ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл Ғиждувон туманида туғилган, ҳозирда Вобкент туманида истиқомат қилиб, ушбу тумандаги ташкилотларнинг бирида ишловчи, икки нафар фарзанди бор, 30 ёшли Г.Ў. бўлиб чиққан. 

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл турмушидан ажрашган ва бир неча ой аввал эри билан жанжаллашиб қолиб, шундан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган. 

Қайд этилишича, айни пайтда Г.Ў.нинг аҳволи қониқарли ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг