Бухорода автомобиль газ баллони портлади

3-саҳифа

image

Кеча, 22 декабрь куни Бухоро шаҳрида йўлда ҳаракатланиб кетаётган “Жигули”га ўрнатилган газ баллони портлади. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Соат 17:30 ларда Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Ж.Р. "Ваз-21063" русумли автомобилни бошқараётиб “Дилкушо” кесишмасига етган вақтида транспорт воситасининг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Чақнаш натижасида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиши мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш газ баллон

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг