Бухорода 99 фоиз бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Бухоро ва Андижон вилоятида жами 8 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 17 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

“Бугун Бухоро вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“ дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Бухоро вилоятида тузалганларнинг барчаси ушбу ҳудуддан (5 нафари Бухоро шаҳридан, 1 нафардан Когон ва Ғиждувон туманларидан) бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл, энг ёши каттаси 52, ёши кичиги эса 3 ёшда.

Андижон вилоятида соғайган 42 ёшли эркак Пахтаобод туманидан бўлиб, узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчисидир.

Маълумот учун, Бухоро вилоятида шу пайтга қадар 433 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 440 нафарга етди. Айни пайтда шифокорлар вилоятдаги 2 нафар беморга тегишли стандартлар бўйича даво чораларини кўришмоқда. Вилоятда соғайиш бўйича кўрсаткич 99% бўлиб турибди. Андижонда эса шу пайтга қадар 162 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 163 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2221 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made