Бухорода 53 ёшли эркак икки танишини пичоқлади (видео)
3-саҳифа
−
14 Октябрь
14920Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон шаҳридаги “Ўзбекистон темирйўллари” АЖга қарашли идора олдида бир эркак томонидан аёл киши ва йигитнинг пичоқлангани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг бизга маълум қилишича, кеча, 13 октябрь куни тахминан соат 13:10 да Когон шаҳрида 1971 йилда туғилган А. Г. (эркак) олдиндан мавжуд бўлган келишмовчилик оқибатида танишлари 1963 йилда туғилган Н.А. (аёл) ҳамда 1995 йилда туғилган У. Д. (эркак)ни қасддан ўлдириш мақсадида таналарининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан уриши оқибатида У. Д. шаҳар тиббиёт бирлашмасида олган тан жароҳатлари билан вафот этган. Аёлга шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 25- (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида эр хотинини иш жойида пичоқлаганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь