Бухорода 4 туп дарахт кесган раҳбар жарима ва 400 туп кўчат экиш билан жазоланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилаётгани, қурилиш давомида манзарали дарахтлар қўпориб ташлангани ҳақида хабар тарқалди. Экология вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Маълум қилинишича, юқорида келтирилган ҳолат бўйича Бухоро вилояти Экология бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш давомида Ғиждувон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4 туп манзарали дарахт қўпориб ташлангани аниқланган.

Бунинг ортидан эса корхона директори Э.Ф.га нисбатан Маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, дарахтлар қўпорилиши оқибатида табиатга 50 миллион 325 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарга қўшимча жазо тариқасида кесилган дарахтлар ўрнига жами 400 туп кўчат экиш ва уни парваришлаш мажбурияти юклатилган. 

Тегишли ҳужжатлар Э.Ф.га нисбатан тегишли чора кўриш учун суд органларига юборилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 61 қимматбаҳо навли дарахтлар ноқонуний кесиб ташланиши ортидан табиатга 293 миллион 700 минг сўм зарар етказилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур дарахтлар таркибида 2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси, 2 туп терак, 4 туп тол дарахтлари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро дарахт Ғиждувон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг