Бухорода 2000 метр чуқурликда янги газ захираси аниқланди
Жамият
−
11 Февраль 2020
7909Бухоро вилояти, Жондор туманидаги қудукда олиб борилган бурғулаш ишлари натижасида 2054-2105 метр чуқурликда табиий газ оқими борлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз”АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган Шорқум кони Андакли, Парсанкул ва Ғарбий Ходжа газ конденсат конлари яқинида жойлашган.
Маълумотларга кўра, қудуқни 2054-2105 метр оралиғида (XV-1, XV-2 катламлар) бурғулаш жараёнида синаб кўрилганда саноат миқёсидаги табиий газ оқими борлиги аниқланган.
“Ҳозирда ушбу олинган табиий газнинг кунлик дебити 200 минг метр кубни ташкил қилмоқда. Лойиҳага кўра, қудуқни 2850 метр чуқурликгача бурғулаш ва қуйи юра қатламларнинг нефтгазга маҳсулдорлигини аниқлаш назарда тутилган”, дейилади хабарда.
Айни пайтда қудуқда терриген юра ётқизиқларини ўрганиш учун 2850 метргача бурғулаш ишлари давом эттирилмоқда.