Бухорода 16 ёшли қизни номусига теккани учун қидирувга берилган шахс Москвада ушланди

Жамият

image

Бухоро вилоятида 16 ёшга тўлмаган қизнинг номусига теккани учун 2020 йилнинг февраль ойида қидирувга берилган фуқаро Россия пойтахти Москва шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ромитан тумани “Азизон” МФЙда рўйхатда турувчи, 1995 йилда туғилган С.Л. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 2-қисмида (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) кўрсатилган жиноятни содир қилган. Бу фуқаро дастлабки тергов ва суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан 2020 йилнинг 11 февраль кунидан бошлаб қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қидирувда бўлган фуқаро жорий йилнинг 30 сентябрь куни ўтказилган қидирув тадбирлари давомида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Россия пойтахти Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган ва унга нисбатан қидирув бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув номусга тегиш

Баҳолаганлар

2406

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг