Бухорода 13 яшар қиз она бўлди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида 13 яшар қиз она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова билан боғланди.

Билдирилишича, Бухоро вилоятида вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик содир этилиши ҳолати бўйича 2025 йилнинг 11 ноябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят содир этишда айбланаётган шахс процессуал тартибда ушланиб, унга тегишли тартибда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Болалар омбудсмани ваколати доирасида боланинг қонуний манфаатлари таъминланиши юзасидан иш юритуви бўйича ўз кузатувини давом эттиради.

Шунингдек, Болалар омбудсмани одамлардан норасмий нашрлардаги тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида бир гуруҳ йигитлар 14 ёшли қизни зўрлагани ҳақида хабар берилган эди. Гумон қилинувчи шахслар Жиноят-процессуал кодексининг нинг 221-моддаси тартибида ушланиб, уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ Ўзбекистонда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури” лойиҳаси билан Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо чораларини белгилаш кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат дастурини тасдиқлаб, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий қилишни маъқуллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Болалар омбудсмани Номусга тегиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг