Бухоро вилоятига янги солиқбоши тайинланди
Жамият
−
19 Август 2021
7156Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Мақсуд Маҳмудович Маматхонов Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мақсуд Маматхонов 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Фарғона давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2009 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими инспектори сифатида бошлаган.
Мақсуд Маматхонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Мақсуд Маматхонов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
Аввалроқ, 10 та давлат солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг орасида бир нафар аёл ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь