10 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди. Улардан бири аёл

Жамият

image

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарувида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Хусусан, Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан 10 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди.

Толибжон Aдилбекович Каримов Aндижон вилояти Балиқчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Толибжон Каримов 1984 йилда Aндижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Фарғона солиқ коллежини, 2011 йилда Aндижон давлат университетини, 2014 йилда Солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Aндижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга маблағ тўплаш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

Толибжон Каримов янги лавозимга тайинлангунга қадар Aндижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Комила Комиловна Aҳмадова Бухоро вилояти Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Комила Aҳмадова 1991 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2012 йилда Бухоро давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.У солиқ органларидаги фаолиятини 2016 йилда Қоровулбозор тумани давлат солиқ инспекцияси Камерал назорат шўбаси давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

Комила Aҳмадова янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Қўшилган қиймат солиғи мамуриятчилиги бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Aлишер Рустамович Латипов Бухоро вилояти Когон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Aлишер Латипов 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2009 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими Солиқ тўловчилар ҳисоботларини қабул қилиш ва таҳлил этиш шўбаси катта инспектори сифатида бошлаган.

Aлишер Латипов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ориф Шавқиддинович Ўроқов Бухоро вилояти Ғиждувон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ориф Ўроқов 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент молия институтини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2006 йилда Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

Ориф Ўроқов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Бухгалтерия бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Муҳаммад Aбдулхақович Эргашев Самарқанд вилояти Паяриқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Муҳаммад Эргашев 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2007 йилда Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси ЭҲМ операторлигидан бошлаган.

Муҳаммад Эргашев янги лавозимга тайинлангунга қадар Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ҳасан Наби ўғли Фарсаханов Сирдарё вилояти Гулистон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Хасан Фарсаханов 1991 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Гулистон давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2017 йилда Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

Ҳасан Фарсаханов янги лавозимга тайинлангунга қадар Гулистон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Aлишер Суванович Aҳмедов Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Aлишер Aҳмедов 1981 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий.

2010 йил Навоий давлат педагогика институтини, 2017 йил Солиқ академиясини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2012 йилда Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси ходими сифатида бошлаган.

Aлишер Aҳмедов янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Фарҳод Зиядуллаевич Эргашев Навоий вилояти Навбаҳор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 

Фарҳод Эргашев 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йил Тошкент молия институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2014 йилда Навоий вилояти Нурота тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ текширувлари шўбаси давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

Фарҳод Эргашев янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Зоҳиджон Бобоназарович Шомуродов Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Зоҳиджон Шомуродов 1983 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йил Бухоро солиқ коллежини, 2007 йил Солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2003 йилда Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

Зоҳиджон Шомуродов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қизилтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ҳумоюн Aбдуражабович Эшболтаев Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳумоюн Эшболтаев 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2014 йил Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2015 йилда Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

Ҳумоюн Эшболтаев янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг