Бухоро вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ботиржон Шаҳриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Шаҳриёров 1971 йилда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент давлат техника университетини, 1998 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2004 йили Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги — муҳандис-иқтисодчи, ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "САНИИРИ" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси кичик илмий ходими сифатида бошлаб, Тошкент шаҳар Ҳамза ва Яккасарой туманлари ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ органларида шўъба, бўлим бошлиғи ва инспекция бошлиғи ўринбосари (1995-2004), Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил бошқармасининг бюджет-солиқ, пул кредит сиёсати бўлими, кейинчалик Йиғма ахборот-таҳлил департаметининг ҳудудларни ривожлантириш масалалари иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаметининг ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси (2004-2005), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари (2005-2007), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ташкилий-назорат хизмати инспектори (2007-2009), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш бошқармаси бошлиғи (2009-2011), Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази бош директори в.б. (2011-2014), “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти бошқаруви раиси (2014-2015), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи (2015-2017) лавозимларида фаолият юритган.  

Ботиржон Шаҳриёров 2017 йил 18 августдан буён вилоят ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ҳоким

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг