Бухоро муҳандислик-технология институтига янги ректор тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Бухоро муҳандислик-технология институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Профессионал таълим тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Садоқат Сиддиқова 1978 йил Навоий вилоятида туғилган. 1999 йилда Бухоро давлат университетининг бакалавр босқичини, 2014 йилда Бухоро муҳандислик-технология институтининг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги – амалий математика ва информатика, касб таълими, компьютер тармоқларининг дастурий таъминоти. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳисобланади.

У ўз меҳнат фаолиятини 1999 йил Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида ўқитувчи сифатида бошлаб, директор ўринбосари, 2022–2023 йилларда Бухоро вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори, Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон давлат чет тиллари институти, Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтига янги ректорлар тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов ректор Бухоро муҳандислик-технология институти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг