Бир неча ОТМларга ректорлар тайинланди
Жамият
−
15 Август 2023
16131Ўзбекистондаги учта олий таълим муассасасига ректорлар тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Ҳукуматнинг 2023 йил 14 августдаги 383-сон қарори билан 3 та олий таълим муассасасига:
- Дилшодбек Рустамов Абдувоҳидович Андижон давлат чет тиллари институтининг ректори;
- Рустамбек Тожиев Расулович Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтининг ректори;
- Абдуғаффор Жўраев Сафарович Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ректори этиб тайинланди.
Қайд этилишича, мазкур қарор билан вазифасини бажарувчи ректорлар расман лавозимга тасдиқланган.
Маълумот учун, Абдуғаффор Жўраев 1968 йилнинг 3 майида Денов туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси етакчи ва бош мутахассиси, Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Шунингдек, Тошкент молия институтида факультет декани, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори лавозимларида ва 2022 йилдан буён Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ректори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият кўрсатган.
Рустамбек Тожиев эса Фарғона политехника институти архитектура ва қурилиш материаллари факультети декани бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь