Бухоро коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланди
Жамият
−
22 Май 2020
6080Бугун, 23 май куни Бухоро вилоятида 2, Самарқанд вилоятида 24, жами 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро вилоятида реабилитацияга кузатилган 2 нафар инсон ҳозирча ушбу ҳудуддаги коронавирус инфекциясига чалинган сўнги беморлар саналади. Иккиси ҳам Бухоро шаҳридан ва коронавирус инфекциясини беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Бири 53 ёшдаги аёл бўлса, иккинчиси эса 6 ёшли қизалоқ. Шундай қилиб, вилоятда 442 нафар касалланиш ҳолати қайд этилган бўлса, фидокор шифокорларимиз саъй-ҳаракатлари билан бугунги кунда уларнинг барчаси бутунлай дарддан фориғ бўлишди.
Самарқанд вилоятида соғайганларнинг 11 нафари эркак, 13 нафари эса аёллардир, уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шунингдек, тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (8 нафари Самарқанд шаҳридан, 5 нафари Оқдарё туманидан, 4 нафари Самарқанд туманидан, 2 нафардан Пайариқ ва Иштихон туманларидан, 1 нафардан Тойлоқ, Пастдарғом ва Жомбой туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг кичиги 2019 йилда туғилган. Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 178 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 202 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2438 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 3006 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь